Босқинчиларни жиноят жойида қолдирилган кийим фош қилди
2021 йилнинг 27 март куни соат 02:30 ларда икки нафар номаълум шахс Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани «Катта кўча» МФЙ.да яшовчи 38 ёшли Комилжон У. нинг хонадонига юзларига ниқоб кийган ҳолда босқинчиликка киришади.
Босқинчилар хонадон эгаси ва унинг турмуш ўртоғи 34 ёшли Шаҳзода У.га ҳужум қилган вақтларида Комилжон У. уларнинг бирини ушлаб олади. Шу вақтда иккинчи номаълум шахс ошхона пичоғини олиб, унинг бош, чап курак ва чап биқин соҳаларига жароҳат етказиб, ҳодиса жойдан яширинишади.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилганда номаълум шахсларнинг бирига тегишли эркаклар курткаси ва финка пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ҳодиса жойидан олинган эркаклар курткаси 27 ёшли Абдуқаҳҳор Қ.га тегишли эканлиги аниқланиб, унинг вақтинча яшаш жойи тинтув қилинганда ниқоб сифатида фойдаланилган аёллар колготкаси, қайчи, скотч ўрами ва колготка пакетлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олиниб, Абдуқаҳҳор Қ.нинг ўзи ва жиноий шериги 23 ёшли Жасурхўжа Ў.лар ушланганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter