Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бошқарувга лойиқ эмас» — «Сўғдиёна» бош мураббийи истеъфога чиқарилди

«Бошқарувга лойиқ эмас» — «Сўғдиёна» бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Фото: «fcbunyodkor.uz»

Бугун «Сўғдиёна» рахбарияти клуб офисида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Унда жамоанинг қониқарсиз натижалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда клубнинг «Телеграмм»даги канали хабар берди.

«Александр Мочинов жамоани мавсумга ўзи тайёрлади ва у ўзи танлаган футболчиларни жамоага жалб қилди.

Мавсум бошидан буён жамоа бор йўғи 1 очкони қўлга киритди. Рақиб дарвозаси ҳам 1 маротаба ишғол қилинди. Мураббийга бешинчи турга қадар берилган ишонч ўзини оқламади. «Металлург»га қарши баҳс Александр Мочинов учун сўнгги имконият эди. Бу учрашувда ҳам ўзгариш сезилмади.

Шундан келиб чиқиб, жамоа рахбарияти Александр Мочиновни «Сўғдиёна» бошқарувига лойиқ эмас деб ҳисоблаб, истеъфога чиқарди», — дейилади клуб хабарида.

Қўшимча қилинишича, «Сўғдиёна» клубида молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида бериб борилмоқда.

Жамоа эртадан «Навбаҳор»га қарши тайёргарликни бошлайди. Тез орада бош мураббий номи эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг