Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазирга айрим ҳокимларнинг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди

Бош вазирга айрим ҳокимларнинг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди

Президент иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда бюджет тушуми учун энг катта захира бўлган ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Қайд этилишча, ўтган йили бундан 1 триллион сўм тушум бўлган, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилган.

«Лекин жойлардаги сусткашлик боис, ўтган йили 3 триллион сўм қўшимча тушум бой берилди», – деди Президент.

Шу боис Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалалқудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.

Давактив агентлиги ерларни аукционда сотиш бўйича 4 триллион сўмлик режани туманбай ишлаб чиқиши ва ижросини таъминлаши белгиланди.

Туманнинг мастер режаси бўлса, бу жуда катта маблағ, тадбиркорлар ва бандлик учун манба бўлиши таъкидланди. Лекин ҳозиргача бор-йўғи 17 та кичик аҳоли пунктининг мастер режаси тайёрлангани маълумот учун айтиб щтилди.

Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг