Бош вазир Олмазордаги Ғалаба боғи қурилиши билан танишди
Олмазор туманидаги генерал Собир Раҳимов ҳайкали ўрнатилган ҳиёбонда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ғалаба боғи барпо этиш жараёни бошланди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 25 июнь куни мазкур ҳудудда бўлиб, Ғалаба боғи қурилиши бўйича топшириқлар берган эди.
Бугун, 25 июль куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Ғалаба боғини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди ва шу ернинг ўзида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.
Маълумот учун, 2011 йилнинг қишида Собир Раҳимов ҳайкали Ғофур Ғулом истироҳат боғига кўчирилган, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда Собир Раҳимов ҳайкали ўз ўрнига қайтарилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter