Бош вазир коронавирус сабаб ўз тўйини бекор қилди
Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн мамлакатда янги COVID чекловлари жорий этилишига бағишланган матбуот анжуманида ўзининг тўйи бекор қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда Lenta маълум қилди.
Коронавируснинг янги «омикрон» штамми тарқалиши муносабати билан Янги Зеландия душанбадан қизил ҳудуд даражасига ўтмоқда: ниқоб режимига риоя қилиш кучайтирилади. Барлар ва ресторанлар каби ёпиқ жойлар, шунингдек, туғилган кунлар ва тўйлар каби тадбирлар бир вақтнинг ўзида кўпи билан 100 киши билан чекланади ва COVID-19 эмлаш сертификати бўлмаса, йиғилганлар сони фақат 25 киши билан чекланади.
«Менга келсак, менинг тўйим бўлмайди, мен ҳам пандемия туфайли бу ҳолатни бошидан кечирган кўп сонли аҳоли сафидаман»,— деган Ардерн.
«Бу тақдир», деган у ва бошқа минглаб янги зеландияликлардан фарқ қилмаслигини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter