Бош вазир Германияга юборилади
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари маросимда сўзлаган нутқида Германия тажрибасини ўзлаштириш ҳақида гапириб ўтди.
— Германия қанчадан-қанча оғир даврларни бошидан ўтказган, аммо ҳар доим қийинчиликлардан чиқиб кета олган. Нима учун? Чунки у ерда билим бор. Ҳамма нарса илмий асосга эга.
Шунинг учун ҳам яқинда бош вазиримизни ва ходимларини Германияга юбормоқчиман. Уларнинг тажрибасини яхши ўзлаштиришимиз шарт, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter