Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокурорнинг кайфияти чаккимас...

Бош прокурорнинг кайфияти чаккимас...

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Бош прокуратурада «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан мўъжаз тадбир бўлиб ўтди.

Ҳамма жам бўлгач, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириб келди. Кайфияти чаккимас. Буёғи байрам, қолаверса, айни сана муносабати билан қўл остидаги ходими мамлакат раҳбарининг эътирофига савозор бўлди. Бундан ташқари прокуратуранинг таркибий тармоғи ҳисобланган ҳарбий прокуратурада амалга оширилаётган ишлар ҳам кайфиятга ижобий таъсир ўтказган кўринади.

Шунданми, байрам билан барча иштирокчини табриклар экан, Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталаб ўтди.

Яъники, ўтган йилда Ҳарбий прокуратура органлари томонидан мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 9.027 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди, 258 та ноқонуний ҳужжатлар прокурорларнинг протестлари асосида қонунга мувофиқлаштирилган. Текширишлар ва жиноят ишлари тергови давомида 80 млрд. сўмдан ортиқ зарарнинг қопланиши таъминланган.

Демак, ишлар ёмонмас, шу боис алоҳида таъкид этилдики, ютуқлар ўзимизники, уни биров тортиб  олмайди, бор эътиборни зиммага юклатилган вазифаларни янада сифатли адо этишга қаратавериш керак. Зотан, машаққатли меҳнатлар доим ўз эътирофини топган. Мана, Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи Шуҳрат Санаев. У мамлакат раҳбари — Олий Бош Қўмондоннинг фармони билан «Шуҳрат» медалига муносиб кўрилди.


Шундан сўнг мукофот  ўз эгасига тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, тадбирда Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлашда алоҳида намуна кўрсатган, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажарган бир гуруҳ ҳарбий прокуратура ходимлари рағбатлантирилдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг