Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокурор ўринбосарига янги вазифа юклатилди

Бош прокурор ўринбосарига янги вазифа юклатилди

Бош прокурор ўринбосари Салом Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи лавозимини вақтинча бажариш юклатилди. Бу ҳақда «Давлат бошқаруви» канали хабар берди.

Салом Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харкив юридик институтини тамомлаган. 3–даражали давлат адлия маслаҳатчиси ҳисобланади.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Файзулло Хўжаев тумани прокуратурасида бошлаган. Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Самадов 2017–2018 йилларда бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил октябридан 2022 йил августига қадар Тошкент вилояти прокурори бўлган, шундан кейин Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига ўтказилган. У 2023 йилнинг феврал ойи охирларида бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг