Бош прокуратура хорижлик журналистнинг ўлими юзасидан баёнот берди
37 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.
Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда россиялик журналист, «Бюллетень кинопрокатчика» журнали муҳаррири Aлександр Нечаевнинг жасади топилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter