Бош прокуратура ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Бошқармаси ўртасида Меморандум имзоланди
2018 йил 14 июнь О.Муродов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Бошқармасига (БМТ НЖБ) ташриф буюрди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар берди.
БМТ Бош котибининг муовини, БМТ НЖБ Ижрочи директори Юрий Федотов делегация билан учрашув давомида Ўзбекистонда кечаётган янгиланишларнинг юқори динамикасини эътироф этди.
Икки томонлама ҳамкорликни муҳокама этиш жараёнида Ю.Федотов томонидан 2017 йил ноябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашув ва имзоланган Ҳамкорлик йўл харитасининг аҳамиятини таъкидланди.
Хорижий хамкорларга Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, жамоат тартиби ва хавфсизликка раҳна солувчи глобал таҳдидларга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан маълумот берилди.
Хусусан, давлатнинг жиноят-ҳуқуқий сиёсати жиноят оқибатлари билан курашиш йўналишидан қонунбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олдини олишга томон ўзгараётганлиги ҳамда бу жараёнда прокуратура органларининг алоҳида ўрни таъкидланди.
Учрашув мобайнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва БМТ НЖБ ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланиб, унда трансмиллий уюшган жиноятчилик, коррупция ва бошқа жиноятлар юзасидан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва шакллари белгиланди.
Имзоланган ҳужжатнинг амалий тадбиқ этилиши масалалари муҳокама қилиниб, Меморандум ҳамкорликни янги сифат даражасига кўтариш мақсадини кўзлаши таъкидланди. Хусусан, ўзаро амалий хамкорлик юзасидан аниқ тадбирлар режаси тузиш масаласида келишувга эришилди.
Бу борада Департамент директори Д.Брандолино, шунингдек адлия, терроризмга қарши курашиш, кибержиноятчилик, ноқонуний пул айланмаси ва бошқа секция раҳбарлари билан ишчи учрашувлар ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter