Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура ташаббуси билан Мўйноқда автостанция барпо этилди

Бош прокуратура ташаббуси билан Мўйноқда автостанция барпо этилди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

28 январь куни Бош прокуратура ташаббуси билан Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли транспорт хизмати билан таъминлаш мақсадида, янги автостанция қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матубуот хизмати хабар берди. 

Мазкур лойиҳа қиймати 1 млрд. сўм бўлиб, автостанция биноси учун туман марказига киришда ер майдони ажратилиб, қурилиш ишлари 2019 йилнинг октябрь ойида бошланган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Автостанция биносида автобекатдан ташқари, савдо дўкони, автотранспортлар учун эҳтиёт қисмлар дўкони, диспетчер хонаси, она ва болалар хонаси ҳамда йўловчилар учун кутиш жойини ўз ичига олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг