Бош прокуратура ўз жонига қасд қилган маҳбус бўйича баёнот берди
Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Қарши махсус прокурори ходимларга нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақида хабарлар берилганди.
Бош прокуратура ҳодиса юзасидан баёнот берди.
Аниқланишича, Қарши шаҳридаги манзил-колониясида жазо ўтаётган маҳкум Д.Ж. муассасада жойлашган озиқ-овқат дўконидан чиқиб, чўнтагида бўлган соқол олиш учун мўлжалланган олмос бўлаги (лезвие) билан қорнини ва қўлларини 3-4 маротаба тилган.
Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумда енгил тан жароҳатлари аниқланган.
Қарши махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, Қарши махсус прокурори колония ходимларига нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter