Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўйича баёнотини эълон қилди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга оид мавзу тармоқда ҳануз муҳокамалар марказида қолаётир.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам мазкур масала юзасидан баёнот берди.
«Бош прокуратура томонидан Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади» дейилади матбуот хизмати хабарида.
Илгарироқ, АОКА, ХДП, Журналистлар уюшмаси каби ташкилотлар ҳам ўз муносабатларини билдирган эдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter