Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура оғриқли масала бўйича телеграмм-бот ишга туширди

Бош прокуратура оғриқли масала бўйича телеграмм-бот ишга туширди

Фото: Xabar.uz

«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва бошқа  дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот (@obod_mahalla_dasturi_bot) дастури ҳам ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди.

«Агар Сиз яшаётган ҳудудда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилаётган бино-иншоотларда камчиликларни пайқасангиз, қурилиш ишларининг сифатсиз олиб борилаётгани ёки тўхтаб қолганининг гувоҳи бўлсангиз, асл ҳолатни суратга олинг ва махсус телеграмм-ботга жойлаштиринг!

Бунинг учун мавжуд камчиликни суратга оласиз ва махсус телеграмм-ботга кириб, объект жойлашган ҳудудни белгилаб, «Юбориш»  тугмасини босасиз. 

Электрон дастур «Ишчи гуруҳ»ни автоматик тарзда қизил белги билан келиб тушган мурожаат ҳақида хабардор қилади», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мурожаат тушгандан сўнг «Ишчи гуруҳ» томонидан мавжуд салбий ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилади. 

Бунда барча фуқаролар қурилиш ишлари билан танишиб, камчиликлар тўғрисида ўз мурожаатини  юбориш имконига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг