Бош прокуратура «Hi-tech bank»даги фирибгарлар ҳақида ахборот берди
Жорий йилнинг 22 апрель куни Бош прокуратура томонидан айбланувчи Я.М.нинг 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулини ундирган А.С. исмли шахс қўлга олинди.
Шунингдек, «Hi-tech bank»нинг жавобгар шахслари Л.З. ва У.И.га текширув давомида аниқланган зарарни камайтириш ва қамоққа олиш чорасини бекор қилишни ваъда қилиб, 500 минг АҚШ доллари миқдорида пул ундирган фуқаролар С.А. ва Е.Ф. ҳам қўлга олинди.
2016-2017 йилларда Ф.А., Р.Р., Д.М. учта жиноий иш бўйича айбланаётган шахсларнинг оила аъзолари ишончига кириб, мансабдор шахсларга 150 минг АҚШ доллари миқдорида пора бериш лозимлигини уқтириб, оқибатда умумий ҳисобда 50 минг АҚШ доллари ва 20 млн. сўм пулга эга бўлишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter