Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи аввал «террористик оқимга алоқадор» деган сунъий айбловлар бўлганини тан олди

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи аввал «террористик оқимга алоқадор» деган сунъий айбловлар бўлганини тан олди

Фото:«Vesti.ru»

Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш ишлари бўйича махсус комиссия тузилди ва у фаолиятини бошлаган дея хабар бермоқда Бош прокуратура вакилига  асосланиб Kun.uz.

Шунингдек, юқорида таснифланган гуруҳлар фаолиятига аралашиб қолган шахслар билан ҳар йўналишда профилактика иши бир хил давом этаётгани билдирилган.

«Охирги икки йилда фаолияти тақиқланган ташкилотлардаги иштироки учун судланиб, жазони ўтаётган шахслар сони жами 100 фоиздан 30 фоизга камайди. Бунга оқлов, афв этиш йўллари ҳамда уларга қўйилган сунъий айбловларни олиб ташлаш билан эришилмоқда. Буларни инкор этмаймиз, бу (сунъий айбловлар эълон қилиниши – таҳр.) ҳам бўлган. Лекин охирги 1,5 йил давомида, бунақа ҳолатларга йўл қўйилмаётганини шу соҳани назорат қилаётган бошқарма бошлиғи сифатида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Маҳкумларга нисбатан сунъий равишда интизомий жавобгарлик қўлланган, уларнинг енгиллаштирилган тизимга ўтказиш масаласида тақиқ бўлган. Бу ҳолатларга ҳам тўлиқ барҳам берилди», – дейди Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Сардор Каримов.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти маън этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди. 2018 йилда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган 136 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 41 нафари айнан фаолияти тақиқланган ташкилотлар таркибида бўлганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг