Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура бедарак йўқолган икки яшар бола каналдан топилганини тасдиқлади

Бош прокуратура бедарак йўқолган икки яшар бола каналдан топилганини тасдиқлади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида икки ёшга тўлмаган ўғил бола бедарак йўқолганига оид хабарлар тақалди. Шунингдек, бола сувга чўкиб кетгани ҳақида ҳам маълумотлар  пайдо бўлди.

Бош прокуратура матбуот хизмати тармоқларда тарқалган хабарларни тасдиқлади. Унга кўра, шу йилнинг 9 август куни кечқурун Янгийўл тумани, Қўштепа МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йилда туғилган набираси уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Мазкур мурожаатга асосан туман прокуроратураси ва туман ИИБ тезкор ходимлари воқеа жойига чиқиб, ҳолат юзасидан тегишли ҳаракатларни бошлайди. Олиб борилган терговга қадар текширув давомида мазкур маҳалладан «Жўн ариқ» канали оқиб ўтгани,  О. Х. вояга етмаган шахс эса шу каналда тахминан 1,5-2 яшар боланинг танасига кўзи тушгани, бироқ сузишни билмагани учун уни сувдан олиб чиқа олмаганлигини баён қилган.

Шундан келиб чиқиб, туман прокуратураси ИИБ ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда «Жўн ариқ» канали суви 3 соатга тўхтатилиб, қидириш ишлари ташкиллаштирилди. Қидирув жараёнида, дарҳақиқат, «Жўн ариқ»дан бедарак йўқолган боланинг мурдаси  топилди.

Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг