Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Фарҳод Маннопов вафот этган клиника юзасидан баёнот берди

Бош прокуратура Фарҳод Маннопов вафот этган клиника юзасидан баёнот берди

Олинган маълумотларга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «OMAD PLYUS» МЧЖга қарашли «Star Med Center» клиникасига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга ариза киритилган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳозирда мазкур ариза суд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу клиникада март ойида блогер Фарҳод Маннопов вафот этганди. 

Кейинроқ ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг