Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош оғриғини енгишнинг ўта оддий усули маълум қилинди

Бош оғриғини енгишнинг ўта оддий усули маълум қилинди

Россиялик шифокор Павел Хорошевга кўра, бош оғриғига сабаб бўладиган энг катта омилларидан бири бу миянинг нотўғри озиқланишидир.

Бу муаммодан ҳар бир киши жуда оддий йўл билан халос бўлиши мумкин, дея шифокорнинг сўзларини келтиради Sputnik радиоси.

Неврологнинг фикрича, мияни нотўғри озиқлантириш танада сув етишмаслиги билан боғлиқ. Сув танқислиги қоннинг вискозитесини ва қон оқимининг пасайишини келтириб чиқаради, бу эса мия ва бошқа тўқималарни кислород ва озуқа моддаларидан маҳрум қилади.

Тегишли рецепторлар оғриқни бошлайди.

Бу омилни йўқотиш учун сув ичиш режимини йўлга қўйиш кифоя. Павел Хорошев қишда кунига ўртача 2 дан 2,5 литргача, ёзда эса камида 2,5 литр сув ичишга чақиради.

Невролог яна иккита бош оғриғи омилини - интракраниал босимнинг ошиши ва интоксикацияни келтириб ўтган. Иккинчи ҳолатда суюқлик ичиш режимини нормаллаштириш ҳам аҳволни яхшиланишга ёрдам беради.

Ушбу материал тавсиявий характерга эга. Шифокор билан маслаҳатлашинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг