Бортида Нэнси Пелоси бўлган самолёт Тайбэй аэропортига қўнди — Flightradar
Flightradar маълумотига кўра, бортида АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси бўлган самолёт Тайбэй аэропортига келиб қўнган.
Reuters эса Нэнси Пелоси самолёт зинасидан ерга тушганини маълум қилди.
Тафсилот
- АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Конгресснинг Ҳинд-Тинч океани минтақасига сафар қилган делегациясига раҳбарлик қилмоқда. Делегация йўналиши — Сингапур, Малайзия, Жанубий Корея ва Япония. Пелоси Тайванга ҳам ташриф буюриши кутилаётганди.
- Пелосининг Тайванга ташрифига оролни де-факто ўз ҳудуди деб ҳисобловчи ХХР (Хитой) қатъий қарши. Аввалроқ ХХР раиси Си Цзинпин АҚШ президенти Жо Байденни «олов билан ўйнашмаслик» ҳақида огоҳлантириб, Пелосининг ташрифига йўл қўймасликка чақирганди. Агарда Пелосининг самолёти Тайван ҳаво кенгликларида пайдо бўлса, ХХР томонидан уриб туширилиши ҳақида Хитой ижтимоий тармоқларида хабарлар пайдо бўлганди.
- Пелоси Тайванга келишини расман тасдиқламаган, бироқ инкор ҳам этмаганди.
- CNBC хабарига кўра, Оқ уй Пелосининг Тайванга ташрифи учун жавобгарликни ўз зиммасидан соқит қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter