Борис Жонсон ҳақида сериал олинмоқда (видео)
Интернетда «Бу Англия» мини-сериалининг тизери пайдо бўлди. Сериал премьераси 21 сентябрда Sky Atlantic телеканали ва Now стриминг сервисида бўлиб ўтади.
Сериалда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ролини актёр Кеннет Брана ўйнайди. Сериалда Жонсон маъмурияти COVID-19 пандемияси биринчи тўлқинига қарши қандай курашгани ҳикоя қилинади.
«Бу Англия» олти қисмдан иборат бўлиб, мамлакат ҳукуматининг ёпиқ эшиклари ортида рўй берган воқеалардан сўзлайди. Сериал қаҳрамонлари локдауннинг иқтисодий оқибатларини ҳам муҳокама қилишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter