Японияда кучли ёмғир туфайли 62 киши ҳалок бўлди (Фото)
Японияда кучли ёмғир натижасида 62 киши ҳалок бўлди, 22 та префектурада 4,7 мингта уй зарарланди, дея хабар берди «NHK» телеканали.
Телеканалнинг маълум қилишича, кучли ёмғир келтириб чиқарган кўчки ва сув тошқинлари оқибатида 62 киши ҳаётдан кўз юмган, яна бир инсоннинг аҳволи ўта оғир, 17 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.
Ўз навбатида, ёнғин ва табиий офатларга қарши кураш агентлигининг хабарига кўра, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 2:30 да кучли ёмғир 4 минг 711 та уйга зарар етказган.
Агентлик расмийлари шикастланган уйлар сони кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Негаки, мамлакатнинг ғарбий ва шарқий қисмларида ёмғир кучайиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter