Болаларнинг ҳақига хиёнат қилган мудирага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
![Болаларнинг ҳақига хиёнат қилган мудирага нисбатан жиноят иши қўзғатилди](https://static.xabaruz.com/crop/4/1/720_460_95_4131698079.jpeg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 25-сонли мактабгача таълим муассасасининг хўжалик мудираси Г.Р. томонидан 2018-2019 йилларда жами 180,4 млн. сўмлик гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани 25-сонли МТМ хўжалик ишлари мудираси Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter