«Болалар-ўсмирлар спорт мактаби»даги талон-торожликлар фош этилди

Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманидаги «Болалар-ўсмирлар спорт мактаби» масъул ва моддий жавобгар шахслари 2018-2020 йилларда мактабнинг мураббий ва ходимларига жами 491,4 млн сўм хизмат сафари харажатлари ва иш ҳақларини нақд пул шаклида ажратиб, тўлов қайдномалардаги имзоларни сохталаштириб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу ҳолат аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter