Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болалар адабиётида насиҳат қилиш ёки ақл ўргатиш самарали эмас

Болалар адабиётида насиҳат қилиш ёки ақл ўргатиш самарали эмас

Фото: Владимир Сутеев

Нега замонавий жаҳон болалар адабиёти ҳар қандай насиҳатчиликдан воз кечган? Нега болалар адабиёти етакчилари ҳисобланадиган Скандинавия мамлакатлари адабиёти болаларга бошқа йўл билан ёрдам беради?

Биз биламиз болалар ҳар хил бўлади. Уларнинг муаммолари ёки «тарбиясизлиги»нинг кўриниши бир хил бўлса-да, негизида турли омиллар ётади. Оиладаги муҳит, ота-онанинг ажрашгани, отанинг бошқа оиласи борлиги, молиявий аҳвол, болаликда олинган психологик ва руҳий жароҳатлар, ота-онасининг психологик ҳолати, жисмоний саломатлиги ва яна минглаб омиллар болаларнинг ўзини қандай тутаётганига, қандай муаммоларга дуч келишига сабабчи бўлади. Мана шундай вазиятда қандай қилиб китоб БИР йўл кўрсатиб болага насиҳат бериши мумкин? Қандай қилиб бир йўл ёки бир насиҳат ҳамма болажонларга тўғри кела олади? ҲEЧ ҚАЧОН! Ҳеч қачон муаммони ҳал қилиш йўли барчага бирдек тўғри келмайди.

У ҳолда болалар адабиёти нима бера олади? Ахир у болага ёрдам бериши керак.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, муаммони ҳал қилиш йўлида энг муҳим нарса уни кўриш, аниқлаш ва номлаш. Кўпчиликнинг муаммодан муаммога киришининг сабаби муаммо аслида нима эканлигини кўрмаслигидир. Агар кўрса, аниқласа, номлай олса муаммо 70%га ҳал бўлди дегани. Ҳар бир инсон, шу қаторда болажон ҳам ўз тажрибаси, оилавий муҳити, кўрган-эшитгани, яшаб ўтганидан келиб чиққан ҳолда бу муаммосига ечим аниқ топа олади! Ўзи, бемалол топа олади, агар уни аниқ кўриб номлай олса.

Китоб ана шу вазифани бажариши керак, яъни муаммони болага кўрсатиб, номлаб бериш. Шунда боланинг қалбида китоб қаҳрамонининг муаммоси ўз аксини топса (рефлексия бўлса), у ўз муаммосига ечим топа олади. Китоб болага ақл ўргатиши керак эмас. Китоб болага насиҳат қилиши керак эмас. Китоб болага муаммосини кўрсатиб, номлаб бера олиши керак. Муаммони ҳал қилиш йўллари эса чексиз.

                                      Болалар ёзувчиси Динара Мўминованинг facebook саҳифасидан олинди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг