Бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга ИИВ муносабат билдирди
«Юртимиз бўйлаб бола ўғрилари пайдо бўлган»лиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда, дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ.
«Шунингдек, юртимиз бўйлаб ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноий гуруҳлар пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ.
ИИВ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима уйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлиб қолманг.
Агарда сизда бирор-бир маълумот бўлса, ички ишлар органлари билан боғланиб, уни аниқлаштириб олинг», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter