Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боку ва Ереван тинч аҳолига ўқ узмасликка келишди

Боку ва Ереван тинч аҳолига ўқ узмасликка келишди

Фото: «Public Radio of Armenia»

Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Женева (Швейцария)даги учрашувда Тоғли Қорабоғдаги фуқаро объектларини ўққа тутмасликка келишди, дея хабар берди «Корреспондент». Бу ҳақда ЕХҲТ Минск гуруҳининг (ташкилот сайтида жойланган) 30 октябрдаги баёнотида маълум қилинган.

Зограб Мнацаканян (Арманистон ТИВ) ва Жейхун Баҳромов (Озарбайжон ТИВ) ўртасидаги музокаралар олти соат давом этган.

«Халқаро гуманитар ҳуқуққа риоя қилган ҳолда, томонлар аҳоли ёки ҳарбий бўлмаган объектларни қасддан ўққа тутмайди. Томонлар ҳалок бўлганларнинг жасадларини айирбошлаш борасида фаол ҳамкорлик қилади», — дейилади ЕХҲТ баёнотида.

Бундан ташқари, Боку ва Ереван Қизил хоч халқаро қўмитаси ва ЕХҲТ амалдаги раиси шахсий вакили офисига ҳамкорликда хавфсизликни кафолатлайди.

Кўрсатиб ўтилган ташкилотларга асирга олинган ҳарбийларнинг рўйхати (айирбошлаш учун) ҳафта давомида тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг