Боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини биринчи ўринда якунлашди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатида қизлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Олтин медаль:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Кумуш медаль:
-57 кг: Ситора Турдибекова
-70 кг: Азиза Зокирова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова
Бронза медаль:
-63 кг: Зиёда Ярашева
-81 кг: Саҳобат Ҳусанова
Эртага йигитлар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади. Унда 10 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун баҳс олиб боришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас