Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Божхоначилар жиноий гуруҳни фош этишди

Божхоначилар жиноий гуруҳни фош этишди

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси шуғулланувчи бир гуруҳ шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилганкенг қамровли тезкор тадбир ўтказилди.

Дастлаб,пойтахтимизнинг Чилонзор туманида олдиндан кузатувга олинган 2 нафар фуқаро — Ж.С. ҳамда А.К. 300 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг, фуқаро А.К.нинг вақтинча яшаб келаётган хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, бу ерда фуқаро И.Ж. томонидан улгуржи сотиш учун қадоқлаб қўйилган 496 дона «Тропикамид» ва  19 дона «Зардекс габапентин» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги фош қилинди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро И.Ж.га тегишли «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси ҳам кўздан кечирилганида, мазкур автомашина салонида  1 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюраси борлиги аниқланди.

Тадбир давомида, жиноий гуруҳ раҳбари, фуқаро Х.С.нинг қинғир қилмишларига ҳам чек қўйилди. Ушбу шахс бошқариб кетаётган «Captiva» автотранспорт воситаси ҳам тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, машина салонида 29 дона «Селофен залеплон» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг ушбу шахс яшаб келаётган Чилонзор туманидаги хонадон кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда 520 дона «Селофен залеплон», 219 дона «Регапен прегабалин» ва 2 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Шу билан бирга, фуқаро Х.С.нинг Чилонзор туманида жойлашган дорихонаси ҳам тезкор тадбир иштирокчилари томонидан кўздан кечирилганида, дорихонада сотувчи Ю.О. томонидан 139 дона «Зардекс габапентин», 337 дона «Карбамазепин» ва 8 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотувга қаратилгани фош бўлди.

Ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирда дастлабки қиймати 200 млн.сўмдан ортиқни ташкил этувчи5 турдаги 2069 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг қонунга хилоф муомаласига чек қўйилди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси биланжиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг