Бобоси билан эскалатордан қулаган 3 ёшли набиранинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Шу йилнинг 18 февраль куни Навоий шаҳрида жойлашган «Янги ҳаёт» савдо мажмуасидаги эскалатордан мувозанатни йўқотиб, пастга қулаб тушган бобо ва унинг набираси ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли 1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган бўлса, унинг 3 ёшли набираси А.Т. оғир аҳволда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган эди.
Хўш, айни пайтда болакайнинг аҳволи қандай? Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълумот берди.
Жорий йил 23 февраль ҳолатига кўра, беморнинг умумий ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда. Айни пайтда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг тажрибали шифокорлари томонидан стандарт бўйича муолажалар давом эттириляпти.
Шунингдек, боланинг аҳволи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан кунлик назорат қилиб борилмоқда.
Бемор яқин кунларда реанимациядан болалар бўлимига ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter