БМТ: Ямандаги аҳвол Суриядан ҳам ёмон
БМТнинг куни кеча тарқатган маълумотларига қараганда, Ямандаги аҳвол Суриядан ҳам ёмон. Гуманитар ёрдамга эҳтиёж масаласида Яман ҳатто Сурияни «ортда қолдирган». Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Яман асосий эҳтиёжларини қондириш учун 4 миллиард долларга эҳтиёж сезади. Сурия учун эса 3,5 миллиард доллар керак бўлади. БМТ баёнотига кўра: «Ямандаги ҳолат шундоқ ҳам ёмон эди, аҳвол шиддат билан ёмонлашиб бормоқда». Яманда 24 миллион киши ўта камбағалликдан азият чекмоқда.
Бутун дунёдаги муҳтожларга кўмак бериш учун БМТ га йилига 25 миллиард доллар керак бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter