Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ Украинадаги вазиятни ёритишда қайси сўзларни ишлатиш кераклигини тавсия қилди

БМТ Украинадаги вазиятни ёритишда қайси сўзларни ишлатиш кераклигини тавсия қилди

Фото: «Зеркало недели»

БМТ ўз ходимларига Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатларини тасвирлашда «низо» ёки «ҳужум операцияси» сўзларини ишлатишни тавсия қилди.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ташкилотнинг ушбу қароридан норози. Унинг фикрича, Украина ва Донбассдаги вазиятга нисбатан «уруш» ва «босқин» сўзларини ишлатмаслик цензурадан бошқа нарса эмас.

«БМТ шундай цензура киритганига ишониш қийин. Ташкилотнинг шаънига тўғри келмайдиган иш бўлди», — деб ёзди Кулеба «Twitter»да.

Қолаверса, БМТ ўз ходимларидан ижтимоий тармоқлар ва сайтларда украин байроғини жойлаштирмасликни сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг