БМТ раҳбари Киевда чоғи шаҳарга ракета зарбаси берилди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш BBC журналисти Бен Браунга интервьюсида айтишича, у Киевда чоғи Россия шаҳарга ракета зарбаси берганидан шокка тушган. Бу ҳақда Браун «Twitter» ёзди.
UN Secretary General tells me he’s shocked by Russia carrying out a missile attack on Kyiv while he’s on the city for talks with President Zelensky. Ukraine calls it a ‘heinous act of barbarism’ - and a ‘postcard from Moscow’ pic.twitter.com/4ecfbVdk6f
— Ben Brown (@BenBrownBBC) April 28, 2022
«БМТ бош котиби президент Зеленский билан музокара ўтказиш учун келганида Россия Киевга ракета зарбаси берганидан шок ҳолатига тушганини менга айтди. Украина тажовузни «жирканч варварлик» ва «Москвадан откритка» деб баҳолади», — деб ёзди журналист.
Гутерриш Украинадаги жиноятлар билан Халқаро жиноят суди шуғулланаётганини маълум қилган.
My interview tonight in Kyiv with the UN Secretary General on his talks with President Zelensky - and his efforts to stop the fighting in #Ukraine pic.twitter.com/oNdzDdN2Jj
— Ben Brown (@BenBrownBBC) April 28, 2022
«Халқаро жиноят суди суриштирувларини мен тўлиқ қўллаб-қувватлайман ва унга ишонаман», — деди Гутерриш. У Москвани халқаро ҳуқуқ органи билан ҳамкорликка чақирган.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги урушнинг олдини ололмади ва тўхтатолмади. Гутерриш бундан қаттиқ таассуфда ва ғазабда эканини таъкидлади.
Бош котиб Украинанинг қирғин қилинган Ирпен, Буча ва Бородянка шаҳарчаларида бўлиб, уруш асоратларини ўз кўзи билан кўрди.
«Вайрон қилинган, куйиб қорайиб кетган бу уйларни кўриб, оилам, жон сақлаш учун ваҳимада югуриб чиқаётган невараларимни кўз ўнгимга келтирдим, алал-оқибат ҳалок бўлишларини ўйлаб сесканиб кетдим. Украинадаги уруш, XXI асрдаги уруш — «ёвузлик ва пасткашлик», — деди Антониу Гутерриш.
Антониу Гутерриш 26 апрель куни Москвада президент Путин қабулида бўлган, сўнгра Зеленский билан музокара ўтказиш учун Киевга келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter