Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ Исроилни вазминликка чақирди

БМТ Исроилни вазминликка чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроил армиясининг Ливан пойтахти Байрутнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларига ҳужумидан қаттиқ хавотир билдирди. Бу ҳақда БМТ матбуот котиби маълум қилди.

Баёнотда томонлар максимал даражада вазминликка чақирилиб, кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик сўралади.

Шунингдек, барча томонлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариши шартлиги  таъкидланади.

Томонлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясини «тўлиқ» бажариши ва можаро зудлик билан тугатилиши керак, дейилади у.

Эслатиб ўтамиз, Исроил кучлари Бейрут жанубидаги Ҳуҳрейк маҳалласида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг кенгаши жойлашган бинога ҳаво ҳужуми уюштирди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 74 киши яраланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг