Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ Ироқдаги ИШИД тармоқларига қарши уруш очишга даъват қилди

БМТ Ироқдаги ИШИД тармоқларига қарши уруш очишга даъват қилди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш

Фото: «Грозный-Информ»

БМТ халқаро ҳамжамиятни Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳига ва унинг тармоқларига қарши биргаликда курашишга чақиради. Бу ҳақда душанба куни БМТ бош котибининг доимий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ Ироқнинг шимолий ҳудудларида илгари маълум бўлмаган «Оқ байроқ» гуруҳининг ҳужумлари ҳақида журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ТАСС.

«БМТ бутун халқаро ҳамжамият ИШИД ва унинг қолдиқларига қарши туришини истайди. Биз ИШИДга қарши курашда халқаро бирдамликка чақирамиз», — деди у.

Шунингдек, сўнгги ҳафталарда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва унинг Ироқдаги махсус вакили Ян Кубиш мамлакатнинг турли минтақаларида зўравонлик кучайиши тўғрисида огоҳлантирганини эслатиб ўтди.

Бу йил бошида «Райят ал-байда» («Оқ байроқ») деб аталган янги террористик гуруҳ пайдо бўлгани хабар қилинди. «Al Mayadeen» телеканалининг хабар беришича, унинг таркиби Ироқ ва Суриядаги ИШИД террористик гуруҳи сафида жанг қилган 500 га яқин араб ва курдлардан иборат. Ташкилотнинг оқ байроғида шер боши тасвирланган.

Ўтган дам олиш кунлари Киркук вилоятидаги Саъдуния тумани атрофида жангарилар ва шиалардан ташкил топган «ал-Ҳашд аш-Шаъбий» гуруҳи ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Душанба куни гуруҳ қўмондонлиги ушбу минтақада 27 нафар жангчиси қурбон бўлганини тасдиқлади. Бундан бир неча кун аввал «ал-Ҳашд аш-Шаъбий» гуруҳи ва Ироқ федерал полицияси Саъдунияни террорчилардан тозалаш учун махсус операция бошланганини эълон қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг