Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Тошкентга келди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Тошкентга келди

Бугун, 13 март куни тонгда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмон И. Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан кутиб олинди. 

Эслатиб ўтамиз, БМТ Олий комиссари 15 мартгача Ўзбекистонда бўлади.

Бу кунларда ташкиллаштириладиган учрашув ва мулоқотларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилади. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллиги ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Вена декларaцияси ва Ҳаракатлар дастурининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ўтказилаётган тадбирлар ҳақида сўз юритилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг