Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ бош котиби пандемия шароитидаги учта хавфни санаб ўтди

БМТ бош котиби пандемия шароитидаги учта хавфни санаб ўтди

Фото: EPA

Коронавирус пандемияси кишиларнинг жамият институтларига ишончини пасайтириб юборади, ҳукуматнинг суиистеъмол қилинишига, иқтисодий нотенгликнинг янада чуқурлашишига олиб келади. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 12 август куни бўлиб ўтган онлайн йиғилишида БМТ раҳбари Антониу Гутерриш ана шуларни таъкидлади.

Гутерриш биринчи навбатда мамлакатлар ҳукуматлари ва жамият институтларига ишончнинг пасайиб кетишидан хавотирда. Пандемия глобал иқтисодий тартиб барқарорлигига путур етказишини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

«Мисли кўрилмаган жаҳон иқтисодий инқирози оқибатида ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик чуқурлашишидан қаттиқ ташвишдаман», — деди Гутерриш.

Бош котиб пандемиядан ҳукуматнинг суиистеъмол қилинишида фойдаланилишига мутлақо қарши эканини ҳам маълум қилди.

«Охирги кунларда қатор мамлакатларда тинч намойишлар бўлиб ўтди, бироқ намойишларни куч билан бостириш ва репрессияларда пандемияни дастак қилиб олган мамлакатлар ҳам йўқ эмас», — таъкидлади БМТ раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг