Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бизнесни ривожлантириш банки» молиявий маҳсулотларни рақамлаштиришда Сбербанк тажрибаси қўлланилмоқда

«Бизнесни ривожлантириш банки» молиявий маҳсулотларни рақамлаштиришда Сбербанк тажрибаси қўлланилмоқда

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Сбербанк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ва янги маҳсулотларининг турларини жорий этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди.

Хусусан, банк томонидан кичик бизнесни молиялаштириш ва кўрсатиладиган молиявий хизматларни рақамлаштириш бўйича Россия Сбербанки тажрибаси ўрганилди ҳамда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Ҳамкорлик доирасида Сбербанкнинг «dasreda.ru» платформаси мисолида тадбиркорлар учун платформа ишлаб чиқилмоқда.

Платформа тадбиркорларга масофадан давлат рўйхатидан ўтиш, ҳисоб рақам очиш, Интернет дўкон орқали бизнесни рақамлаштириш учун дастурларни сотиб олиш, онлайн ўқув курслари, маҳсулот ва хизматлар сотишда ҳамкорларни аниқлаш, ёш тадбикорлар ва инновацион ғоялар учун инвесторларни топиш каби имкониятларни беради.

Банкда профессионал ва креатив фикрловчи мутахассислар тайёрлаш мақсадида Сбер университет билан доимий ҳамкорлик ўрнатилган.

«Бизнесни ривожлантириш банки»ни трансформация қилиш дастурини амалга оширишда Сбербанкнинг «SberGile» жамоаси билан амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун банкни Agile-трансформация қилиш комплекс режаси ишлаб чиқилди.

Agile-трансформация доирасида банкда самарали ва мослашувчан agile жамоаларини ташкил этиш, корпоратив маданиятни ҳамда маҳсулот ва хизматларини яратишда ёндашувни ўзгартириш ишлари олиб борилмоқда.

Трансформация доирасида амалга оширилаётган ўзгаришлар мижозлар учун энг мақбул маҳсулотларни яратиш ишларининг тезкорлигини ва самарадорлигини таъминлайди.

Сбербанкнинг ўзини ўзи банд қилган фуқароларга мўлжалланган платформаси мисолида «Менинг бизнесим» электрон платформаси жорий этилди.

Ушбу платформа аҳолига ўзини ўзи банд қилувчи сифатида масофадан рўйхатдан ўтиш, касб-ҳунарга ўқиш, бизнесини йўлга қўйиш учун кредит олиш, маҳсулотини сотиш ва хизмат кўрсатиш учун буюртмачиларни топиш ишларини осонлаштиради.

Сбербанкнинг Sber TECH компанияси мисолида банкнинг «BRB-TECH» IT-компанияси ташкил этилди. Компаниянинг асосий фаолияти «Бизнесни ривожлантириш банки» IT-технологияларини ҳамда IT-экотизимини яратишга қаратилган.

Банк ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг