Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биздаги маҳсулотларнинг «номи чиқмагани» учун ташқарида жуда арзон сотиляпти — Президент

Биздаги маҳсулотларнинг «номи чиқмагани» учун ташқарида жуда арзон сотиляпти — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишда таъкидланишича, биринчи 4 ойда экспорт 20 фоизга ошди. Юқори ўсиш суръатлари асосан кимё, озиқ-овқат, мева-сабзавот, IT, туризм ва транспорт хизматлари ҳисобидан таъминланмоқда.

Лекин тўқимачилик экспорти 825 миллион доллар, яъни ўтган йилгидан 175 миллион долларга кам бўлди.

«Кўпчилик сифатга ишлаётгани билан буни кўрсатиб бера олмаяпти. Биздаги маҳсулотларнинг «номи чиқмагани» учун ташқарида жуда арзон сотилаяпти. Маҳсулот сифатини кўрсатиб, уни қиммат бозорларга олиб чиқадиган энг асосий калит, бу — халқаро сертификатлар», — деди Президент.

Тўқимачилик соҳасидаги 1,5 мингдан зиёд йирик ва ўрта корхонадан фақат 244 тасида халқаро сертификат бор.

Савдо-саноат палатаси ҳар бир корхонага бориб, сертификат олишга кўмаклашса, қўшилган қийматни ҳам, экспортни ҳам ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида халқаро сертификатга эга корхоналарни 20 тага етказиш, қолган ҳудудларда яна 10 тадан корхонага сертификат олишга кўмаклашиш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг