«Биз кўп гўшт еяпмиз!» ёхуд Лос-Анжелесда тузланган гўштни сотиш мумкин эмас
Дунёнинг айрим нуқталарида шундай қонун-қоидалар ўрнатилганки, уларни эшитган ҳар қандай инсон ҳайратга тушади. Қуйида ана шундай қизиқарли қоидалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
- 1920 йилгача Америка Қўшма Штатларидаги сайловларда аёллар овоз бериш имкониятига эга бўлмаган. 1872 йилги сайловларда аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси Сусан Б. Антони овоз беришга ҳаракат қилади. Афсуски, бу қилмиши учун у ҳибсга олинади ва 100 $ жаримага тортилади.
- Вашингтондаги Вилбур шаҳрида ҳунук ва бадбашара отларни отиш ноқонунийдир.
- Утаҳ шаҳрида қариндошлар ўзаро турмуш қуришга рухсат берилган. Бунда фақатгина улар 65 ёшдан ошган бўлишлари лозим.
- Теннеси штатида якшанба кунлари болалар лицензиясиз ўйин ўйнаши мумкин эмас.
- Шимолий Дакато штатида 4 июлда ҳеч кимни ҳибсга олиш мумкин эмас. Одатда бу кун шаҳарда «Five Finger Discount Day» байрами нишонланади.
- Теннеси шаҳрида атеист бўлиш қонунга хилоф.
- Ўтган асрда одамлар ваннага тушишдан олдин шифокор ретцептини олиши мажбурий бўлган.
- Чаллисдаги Айдаҳо кўчасида эркакнинг бегона аёл билан юриши тақиқланади.
- Пенсилвания шаҳрида аёл кишининг косметик воситаларидан рухсатсиз фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади.
- Каларадо қонунига кўра эркак ўз хотинини ухлаб ётганида ўпиши жазога тортилишига сабаб бўлади.
- Миннесота шаҳрида ота-онасидан қаровсиз қолган 12 ёшгача болалар телефондан фойдалана олмайди.
- Техас штатининг Вако шаҳрида банан пўчоқларини кўчага ташлаш тақиқланади. Бу кўчада ҳаракатланаётган отларнинг сирғалиши ва лат ейишининг олдини олиш учун жорий этилган.
- Лос-Анжелесда тузланган гўштларни сотиш мумкин эмас.
- Ҳартворт шаҳрида якшанба кунлари эркаклар ўз хотинларини ўпиши мумкин эмас.
- Гуржистоннинг Қуитман шаҳрида товуқлар йўлни кесиб ўтиши қатъиян ман қилинади.
- Мичиган штатида аёлнинг сочлари расман ўз эрига тегишлидир.
- Аризона штатида эркак ойига бир марта қонуний равишда хотинини калтаклаши мумкин.
- Нева шаҳрида аёллар мўйловли эркакларнинг юзидан ўпиши қонунан чекланган.
- Германияда автомобилда ҳаракатланаётганда ёнилғи тугаб қолиши мумкин эмас. Бундай ҳолат юз берган тақдирда автомобил эгаси жаримага тортилиши мумкин. Ушбу кўнгилсиз ҳолатга дуч келмаслик мақсадида Германия фуқаролари автомобил бакларини доимий назоратда сақлашади.
- Канаданинг Онтарио шаҳрида ортиқча шовқинларни чекловчи қонун мавжуд. Унга кўра, ҳар қандай бақириқ, қичқириқ, ҳуштак ҳамда қўшиқни баланд овозда ҳиргойи қилишга рухсат берилмайди. Бундай қоидабузарликларни содир этувчиларга жарима белгиланган.
- Грецияга саёҳат қилмоқчи бўлганлар ўзлари билан баланд пошнали оёқ кийимлар олиб бормагани маъқул. Боиси, мамлакатнинг айрим тарихий шаҳарлари, хусусан тарихий қадамжоларни баланд пошналар билан томоша қилиш тақиқланади. Бу билан маданий объектларни муҳофаза қилиш назарда тутилган.
- Италиянинг Флоренция шаҳрида черков атрофларида тушлик қилиш, тетиклантирувчи ичимликларни истеъмол қилиш жиноят ҳисобланади. Мазкур қоида жамоат жойларида овқатланишни ҳам ман қилади. Бу — шаҳарни озода сақлаш учун жорий этилган қонун ҳисобланади.
- Қозоғистонда самолётга чиқаётганда ва аэропорт атрофида суратга тушиш ва суратга олиш қонунга зид ҳисобланади.
- Бирлашган Араб Амирликларида романтик ҳолатлар, жумладан ўпишиш, ёнма ён туриш, қўлларни ушлаб туриш мумкин эмас. Бундай қоидабузарликларни амалга оширган туристлар оммавий тарзда ҳибсга олинган ва қамоққа ташланган. Бу қонун мамлакатда оилавий хиёнатларни олдини олиш учун жорий қилинган.
Нурилло Тухтасинов тайёрлади
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter