Биринчи халқаро «Tashkent Digital Marketing Forum 2023» ўтказилди
19-20 март куни Hilton Tashkent City меҳмонхонасида халқаро дигитал маркетинг-конференция ва 22 номинация бўйича брендлар, агентликлар ва рақамли контент муаллифларини тақдирлаш маросими – Digital Marketing Awards ўтказилди.
Форум – мамлакатнинг рақамли иштирок ва брендларни илгарилатишнинг янги имкониятлари масалаларига бағишланган энг йирик воқеаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган. Ушбу тадбир Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Беларус, Норвегия, Украинадан кўп йиллик тажрибага эга ва етакчи халқаро брендлар билан ишловчи 20 дан зиёд етакчи спикерларни жамлади.
Форум – ўз ютуқларини намойиш этиш, ғоялар ва кириб келган йилда режалар билан ўртоқлашиш, бозор етакчиларини таниш, дижитал-метрикалар бўйича ўтган йилдаги ютуқлар асосида форум мукофотларини қўлга киритадиган энг яхши лойиҳалар, маҳсулотлар гувоҳи бўлишнинг имкониятидир.
Икки кунлик конференция давомида самарали рақамли стратегияни қандай яратиш, бизнесда қандай дижитал-воситалардан фойдаланиш, Telegram va AliBaba`да қандай илгарилаш ва сотиш, интернетдаги реклама самарадорлигига қандай таъсир кўрсатиш, дижиталда кучли брендларни қандай қуриш ва яна кўплаб бошқа қизиқарли мавзуларга оид чиқишлар бўлади. Форум спикерлари сирасида Yandeks Reklama, SAP, Admixer, Wunder Digital, Alibaba.com, Beeline вакиллари иштирок этдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter