Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи синфга қабул қачон бошланиши аниқ бўлди

Биринчи синфга қабул қачон бошланиши аниқ бўлди

Фото: Xabar.uz

2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. 

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади: 

1-Босқич: 20 июньдан 31 июльгача микроҳудуд доирасида, 

 2-Босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида. 

1-синфга қабул жараёнлари туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. 

 Бунда ота-оналар 20 июньдан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

 Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади. 

Эслатма! “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг