Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир йилда нечта прокурор ишдан ҳайдалгани маълум бўлди

Бир йилда нечта прокурор ишдан ҳайдалгани маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Бугун бўлиб ўтган Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида ҳисобот берган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 2019 йилда тизимнинг неча нафар ходимига қандай чоралар кўрилганини очиқлади.

Унга кўра, давлат раҳбарининг кўрсатмалари асосида прокуратурани чинакам халқ прокуратурасига айлантириш, фаолият самарадорлигини тубдан ошириш борасида қатор чоралар кўрилган.

Бунда кадрлар билан ишлаш тизими танқидий кўриб чиқилиб, ҳалол, садоқатли ва профессионал ходимлар корпусини шакллантиришга доир комплекс чора-тадбирларни амалга татбиқ этиш бошланган. Бунинг натижасида коррупцияга мойил 100 нафар ходим (шундан 30 нафар раҳбар ходимлар) тизимдан четлатилди. Яна 220 нафари (шундан 119 нафари раҳбар ходимлар) эгаллаб турган вазифасига нолойиқ деб топилган. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилган 15 нафар прокуратура ходими эса жиноий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, тизимнинг 45 фоиз ходимларини ёшлар ташкил этишини инобатга олиб, бой бериб келинаётган «Устоз-шогирд» анъанаси тикланган. Шу мақсадда турли сабаблар билан илгари ишдан бўшатилган бой тажрибага эга  40 нафар ходим тизимга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, Ниғматилла Йўлдошев  2019 йилнинг июнь ойида Бош прокурор лавозимига тайинланганди. Унгача Олий Мажлис Сенати раиси сифатида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг