«Тошкент вилоятида бир шахснинг 52 кишига касалликни юқтиргани англашилмовчилик» – ССВ
Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг оммавий ахборот воситаларида чиқиши давомида Тошкент вилоятида яшовчи коронавирус инфекциясига чалинган шахс касалликнинг белгилари бўлишига қарамай (йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши ва ҳансираш), жамоат жойларига борганлиги ва 52 нафар шахсни зарарлагани ҳолати бўйича шуни вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими қуйидагиларни маълум қилди:
Бугунги кунда фуқароларимиз томонидан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тушунтириш ишлари ва унинг тарқалишини олдини олишга қаратилган қатор чоралар кўрилишига қарамай, ўзларининг ҳамда атрофдагиларнинг соғлиғига масъулиятсизлик билан ёндашиш ҳолатлари кузатилмоқда. Натижада бир нафар касалланган шахс бир неча шахсларни зарарлаши ҳолатлари кузатилмоқда.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Тошкент вилоятида касалланганлар сони 2020 йилнинг 6 апрель соат 12:00 ҳолатига 29 нафарни ташкил этган. Ҳудудлар бўйича касалланганлик ҳолатлари эса шу муддатда қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон Республикаси 11 нафар
- Андижон вилояти 71 нафар
- Бухоро вилояти 8 нафар
- Жиззах вилояти 2 нафар
- Қашқадарё вилояти 17 нафар
- Нaвoий вилояти 5 нафар
- Нaмaнгaн вилояти 42 нафар
- Сaмapқанд вилояти 21 нафар
- Суpxондарё вилояти 5 нафар
- Сирдарё вилояти 4 нафар
- Тошкент вилояти 29 нафар
- Фарғона вилояти 24 нафар
- Xopазм вилояти 4 нафар
- Тошкент шаҳри 147 нафар
Ушбу жадвалда ҳудудлар кесимида касалланиш ҳолатлари фуқароларнинг доимий яшаш манзилларига нисбатан олинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги кунда халқимиз саломатлиги ва эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида вазир бошчилигида туну кун хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, А.Шодмонов томонидан бир шахс 52 нафар шахсга касалликни юқтиргани оғзаки англашилмовчилик бўлиб, касалликка чалинган шахс масъулиятсизлиги сабаб 52 нафар шахс билан яқин мулоқотга киришганлиги келтирилган.
Таъкидлаш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус касаллигини тарқалишини олдини олиш мақсадида барча чораларни кўрмоқда, шунингдек, эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида фуқароларимиздан кўрилаётган карантин чоралари ҳамда чекловларга амал қилинишини яна бир бор сўраб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter