Бир ўзбекистонлик кунига қарийб 86,5 грамм мол гўшти истеъмол қилади – статистика
Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси йилига ўртача 31,6 килограмм мол гўшти истеъмол қилади. Бу ҳақда БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига таяниб ЎзА хабар бермоқда.
Бу ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига кунига қарийб 86,5 грамм мол гўшти тўғри келади, деганидир.
Қайд этилишича, бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон жаҳон рейтингида олтинчи ўринни эгаллади. Аргентина, Зимбабве, АҚШ, Австралия ва Бразилия каби давлатлар мамлакатдан олдинда жойлашган. Қўшни Қозоғистон етакчи ўнталикни якунлади.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 2,8 млн. тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган.
Гўшт етиштириш ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 3,9 фоизга ошган. Вилоятлар ичида Самарқанд биринчи ўринни эгаллаган – 326 минг тонна.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter