Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ойдан бери дўконларни қийратиб юрган ширинликхўр ўғри қўлга олинди (видео)

Бир ойдан бери дўконларни қийратиб юрган ширинликхўр ўғри қўлга олинди (видео)

Фото: «Policia.kz»

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида ғалати ўғри пайдо бўлганди — ширинликлар кушандаси. «Polisia.kz» ана шу ўғри полициячилар томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Ширинликлар Есик шаҳридаги дўконлардан ўғирланган.

Шаҳардаги тўртта дўкондан полицияга арз келиб тушганди. Маълум қилинишича, ўтган йилнинг декабрь ойидан бери бу дўконларда бир неча марта кондитер маҳсулотлари йўқолиб қолган. Ўғирланган конфет ва шоколадларнинг умумий қиймати қарийб 40 минг тенгега тенг.

Полициячиларнинг тезкор-қидирув операцияси чоғи гумондор қўлга олинган. Кейин маълум бўлишича, дўконлардан бир ой давомида ширинликлар ўғирлаб келинган. Бу қилмиш учун бошқа жазолар қаторида ҚР ЖК 188-моддасининг 3-қисмига мувофиқ икки йилдан етти йилгача қамалиш мумкин.

Қўлга олинган шахс 33 ёшда бўлиб, илгари жиноий жавобгарликка тортилмаган. Ширинликларни эса қайтаришнинг иложи бўлмади, чунки барчаси еб тугатилган экан...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг