Фарғонада яна бир қиз ўғирликка қўл урди
Қўқон шаҳри Янги-боғ маҳалласида яшовчи аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 18 апрель кунидан 19 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган сандиқ ичидан жами нархи 15 000 000 сўмлик 2 дона тилла сирғаси, 2 дона тилла узуги ва 1 дона тилла занжирини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.Н исмли аёл содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Фарғона шаҳрида бир қиз ўқув марказига ўғирликка тушгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter