Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ой ичида «Халқ назорати» электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди

Бир ой ичида «Халқ назорати» электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди

Иллюстратив фото

Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган «Халқ назорати» электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг