Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ҳафта уйида даволангани кор қилмади. 60 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Бир ҳафта уйида даволангани кор қилмади. 60 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.А. (аёл)да 15 июль куни «COVID-19» тасдиқланган. 22 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, клиник белгилар кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига олиб келинган, ҳолати оғирлиги инобатга олинган ҳолда реанимация бўлимига ётқизилган.

ССВ хабарига кўра, унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг