Биласизми? Қушлар ҳар йили 400-500 миллион тонна ҳашарот ейди
Дунё бўйича барча қанотли дўстларимиз ҳар йили 400-500 миллион тонна ҳашарот ейди ҳар йили 400-500 миллион тонна қўнғиз, пашша, чивин, чумоли, суварак ва бошқа зараркунандаларни ер экан. Бу ҳақда «Masrawy.com» хабар бермоқда.
Швейцариядаги Базел университети тадқиқотчиси Мартин Невелернинг бу борада олиб борган тадқиқоти натижалари «Nature» журналида чоп этилди.
Ҳашаротлар ўсимликларни назорат қилишда муҳим ўрин тутар экан.
Тадқиқотчилар гуруҳи «Биомасса» деб номланадиган дунёдаги энг йирик қушлар жамоасининг хатти-ҳаракатини ўрганди. Унга кўра қушлар ҳар йили 400-500 миллион тонна зараркунандаларни еб тугатар экан.
Ўрмон қушлари зараркунандаларнинг 75 фоизини ер экан.Бу йилига 300 миллион тоннани ташкил этади. Саваннадаги қушлар эса 100 миллион тонна ҳашарот билан озиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter